2016 йил 29 март куни Наманган давлат университети “Қушлар оламига саёҳат” мавзусидаги экофестивал ўтказилди. “Қушлар оламига саёҳат” экофестивалини биринчи босқичида Конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти, Наманган овчилар ва балиқчилар  бирлашмаси, университет профессор ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Иккинчи босқичда университет ҳовлисида “Экофестивал” доирасида “Энг яхши қуш боқувчи”, “Энг яхши қуш уяси”, “Қушларни танийсизми?”, “Электрон ўйин”. “Шахсий фотолавҳалар танлови” номинациялари бўйича танлов ўтказилди.

Ушбу танловни ташкил этишда  мамлакатимиздаги таниқли бўлган Қуш боқувчи  Қаҳҳаровлар оиласи ҳамкорлик қилишди.

Танлов сўнгида барча номинациялар бўйича ғолиблар эсдалик совғалари ва “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланишди.

Экоҳаракат Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси