Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Наманган  ҳудудий бўлинмаси томонидан  Косонсой туман тиббиёт коллежида “22 март Бутунжаҳон сув ресурслари” кунига бағишланган  тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад бугунги кунда ёшларни сув ресурсларини муҳофаза қилишга  бўлган муносабатини  ўзгартириш, ёшлар ўртасида сувни беҳудага исроф қилмаслик ва мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қабул қилинган қонун ва қонун ости хужжатлари билан уларни таништириш ва бу қонунларни ижросини таъминлашда ёшларни  иштирокини  ва  фаоллигини оширишдан иборат.

Тадбир давомида ёш авлоднинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш мақсадида истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, сув ҳавзалари ва бошқа жамоат жойларини озода сақлашга қаратилган экологик лойихаларни амалга ошириш юзасидан бажарилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар берилди.   

Ўзбекистон экологик ҳаракати 

Наманган  ҳудудий бўлинмаси