Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган  ҳудудий бўлинмаси томонидан Норин туманидаги Хотира хиёбонида “Ҳашар - ёшларга ярашар” шиори остидаги экологик ҳашар ўтказилди.

Экологик ҳашарни ташкил этишдан мақсад мамлакатимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ёшларни кенгроқ жалб қилиш, уларни табиатни асраб авайлаш борасидаги иштирокини кучайтиришдан иборат.

Экоҳашар доирасида  Норин туманидаги Хотира хиёбони атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳудуд бегона ўтлардан ва турли хилдаги чиқиндилардан тозаланди. Атрофдаги дарахтлар ҳамда ҳудудни ўраб турган тўсиқлар оқланди. Экоҳашарни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида концерт дастури ташкил этилди. Дастур давомида “Қувноқлар ва зукколар” танлови ўтказилди. Экоҳашарда фаол иштирок этган ёшлар ва танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар. Шунингдек мазкур экоҳашар якунида иштирокчилар томонидан тумандаги ўқув муассасаларида “Экологик клуб”ларни ташкил этиш таклифлари билдирилиб, “Камолот” ёшлар маркази қошида, туман тиббиёт  коллежида,  академик лицейда  “Экоклуб”лар  ташкил  этилди.

Экоҳаракат Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси