Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган ҳудудий бўлинмаси томонидан Учқўрғон тумани ҳокимлигида “Аҳолининг экологик маданиятини ошириш долзарб масала” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

  Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қабул қилинган қонун ва қонун ости хужжатларни ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликни иштирокини  ва  фаоллигини оширишдан иборат.

Давра суҳбатида Экоҳаракат Наманган  ҳудудий бўлинмаси томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида вилоятда  амалга оширилаётган ишлар, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда кенг жамоатчиликни жалб этиш, ”Махалла” хайрия жамоат фонди  томонидан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини шакллантириш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар хусусида гапириб ўтилди.

Экоҳаракат Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси