foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Қорақалпоғистонда, Устюрт кенгликларида яшайдиган ноёб антилопа – сайғоқ билан боғлиқ фавқулотда вазият ҳеч кимни бефарқ қолдиршии мумкин эмас. Сайғоқ сонининг қисқариш тезлиги жиҳатидан сут эмизувчилар орасида ўзига хос “рекордчи” ҳисобланади -10 йил ичида у  95% ни ташкил этган. Мазкур тур қирилиб кетишининг олдини олиш учун табиатни муҳофаза қилиш соҳасида шошилинч чоралар кўриш талаб этилади.

Тарихан сайғоқ у яшайдиган жойларда, шу жумладан анъанавий миграция йўлларида истиқомат қилувчи одамлар учун муҳим ресурс ҳисобланган. Сайғоқни Хитой табобатида ҳозиргача фойдаланиладиган шохлари учун овлашган. Устюрт платосида сайғоқларнинг овланишига уларнинг уй ҳайвонлари гўшти билан таққослаганда анча арзон турадиган гўшти ҳам сабаб бўлган. Браконьерлик сайғоқлар сони қисқаришининг асосий сабабидир.

Белгия пойтахти Брюсселдаги Европарламент биносида БМТ, Европа парламенти, Европа Комиссияси ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти томонидан «Орол денгизининг экологик муаммоси. Қуриб бораётган денгизни қутқара оламизми?» мавзуида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Анжуманда Европадаги сиёсий, иқтисодий соҳа вакиллари ва тадқиқот марказлари экспертлари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзоларининг  навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида 2015 йилда олиб борилган ишлари ҳақида ҳисоботи тақдим этилди ва 2016 йил учун иш режаси тасдиқлаб олинди. Йиғилишда таъкидланганидек, ҳудудий бўлинма томонидан 2015 йил давомида 59 та, шундан 38 та тадбир  режа асосида, 21 та тадбир режадан ташқари  ўтказилганлиги ҳақида маълумот берилди. Шунунгдек, фаолиятда йўл қўйилган айрим камчиликларга тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўллинмаси Кенгаш аъзоларини 2016 йилда  олиб бориладиган  ишлари билан таништирилиб  ўтилди. Ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзалори 2016 йилда фаол иштирок этишлари таъкидланиб ҳамкорликда ишлар олиб борилиши келишиб олинди.

2009 йилнинг 23 октябрь – 2 ноябрь кунлари Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳудудий бўлинмалари конференциялари бўлиб ўтди. Уларнинг ҳар бирида ушбу минтақалардаги шаҳар ва туманлардан Экоҳаракатнинг 300 нафардан ортиқ фаоллари иштирок этди.

Ҳисор тоғи тизмалари этагида жойлашган, шимол томондан Самарқанд вилояти,  шарқий чегараси Тожикистон Республикаси, жануб тарафи Шаҳрисабз туманининг сўлим гўшалари, ғарбий этаги  боғ-роғлар билан туташ Китоб ўрмон хўжалиги ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Унинг наботот оламини ўрганмоққа чоғлансангиз, «Қизил китоб» саҳифаларини варақлаётгандек сезасиз ўзингизни. Еътиборлиси, бу яшил салтанатнинг тоғ ва дараларини ҳайвонот  оламисиз тасаввур қилолмайсиз. Яна уларнинг аксарияти табиатда муваққат ўрин эгаллаб турган турлардир. Аҳамиятлиси, «Қизил китоб»да камёб, йўқолиб кетиш хавфи бўлган  ўсимлик, ҳаёнот  турлари ҳақида қисқача тавсиф берилган бўлса, бу ерда улар асраб-авайлаб парвариш қилинмоқда. Уларнинг табиий кўпайиши учун барча шарт-шароит яратилган. Тоғ бағрида кўз ёрган булоқ ва чашмалар наботот дунёсига ҳаёт бахш этиб, чуқур илдиз отиши, танаси бақувват бўлиб ўсишини таъминласа, ўрмон хўжалиги ҳудуди жонли табиат учун энг ишончли бошпанадир. Шу йўсинда табиий кўпаяётган камёб ва ноёб ўсимлик, хавф-хатарсиз яшаётган жониворлар тобора сийраклашиб бораётган турларни «Қизил китоб» саҳифаларидан «озод этса», ажаб эмас. Масалан, сайғоқ деб аталмиш жонзотнинг сони ер юзида камайиб бораётган бир паллада бу ерда уларни муҳофаза қилиш орқали

logo_uz