foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 4 октябр куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан Канликуль тумани педагогика коллежида “Долзарб экологик муаммоларни ечимини топишда ёшларнинг ўрни!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати  Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ҳамда Қорақалпоғистон  давлат улкашунослик музейи ҳамкорлигида “Қушлар - бизнинг дўстимиз”мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад иштирокчиларига мамлакатимизнинг ҳайвонот дунёсини ниҳоятда хилма хил эканлигини кўрсатиш, мамлакатимизда учрайдиган қушларнинг турлари билан таништириш, ёшларни табиатга булган меҳр муҳаббатини кучайтириш, хусусан  уларни қушларни муҳофаза қилишга кенг жалб қилишдан иборат.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси  ҳудудий бўлинмаси  томонидан «Экологик муаммоларни ечишда экожурналистиканинг роли»  мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси  томонидан  Кунғирод тумани   қишлоқ хужалиги ва қурилиш  касб-ҳунар коллежида 21- март Ҳалқаро ўрмонлар кунига бағишланган “Туқайлар бизнинг бойлигимиз” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Мазкур давра тадбирни ўтказишдан мақсад қатнашчиларга ўрмон экосистемасининг аҳамияти, уларнинг ҳозирги аҳволи, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва  қайта тиклаш бўйича олиб борилаётган  асосий тадбирлар ҳақида маълумот бериш, шунингдек, ёш авлоднинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида яшил ўсимликларнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ва  ўрмонларнинг табиатдаги ўрни, дарахт кесилиши муаммоси ва  уни олдини олиш ва бундай муаммони олдини олиш йўллари билан таништиришдан иборат.

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси Кенгаши аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишини ўтказишдан мақсад Экоҳаракат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллик давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, ҳудудий бўлинма фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан Кенгаш аъзолари билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан  Она табиат - шоирлар ва ёзувчилар нигоҳида” мавзуида Қорақалпоғистон Республикаси болалар кутубхонасида давра суҳбати ўтказилди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан Нукус шаҳридаги, “Истиклол” болалар оромгоҳида 16-июнь “Кичик дарёлар ва сув ҳавзаларини ҳимоя қилиш куни” га бағишлаб экоҳашар ўтказилди.

Мазкур амалий акцияни ўтказишдпн мақсад ёшларнинг экологик маданиятни шакллантириш, узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим тизимига кўмаклашиш, ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб қилиш, ёш авлод онгида Она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳини сингдириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этишда истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, сув ҳавзалари ва бошқа жамоат жойларини озода сақлашни таъминлашдан иборат.

Акция доирасида болажонлар билан биргаликда оромгоҳ ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди, гул кўчатлари таглари юмшатилиб, теварак атроф тозаланди.

Пресс-служба Экодвижения

Экоҳаракат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети филология факултетида 2-  февраль  Бутун жаҳон  сувли - ботқоқли ҳудудлар кунига бағишланган “Рамсар конвенциясининг  биологик хилма- хилликни асрашдаги роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда қайд этилганидек, 1971 йилда Рамсар  конвенцияга 18 мамлакат аъзо бўлган бўлса, бугунги кунга келиб эса уларнинг сони 163 тани ташкил этишмоқда. Давра суҳбати иштирокчиларига Рамсар рўйхатига киритилган  Денгизкўлда  130 дан турли ҳилдаги қуш тури яшаши, 300 минг қушнинг миграция давридаги ўчиб ўтиши, Айдар-Орнасой кўлларида 230 турдаги қўшларнинг яшаши, шунунгдек Ўзбекистондаги сувли ботқоқли ҳудудлари 75% қуш турлари учун, шунингдек Ўзбекистоннинг “Қизил китоби”ги киритилган 37 ҳайвонат турлари учун яшаш муҳити бўлиб ҳисобланиши алоҳида таъқидлаб ўтилди.

logo_uz