foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 16-апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан Нукус шаҳар №4 ўрта таълим мактабида 15-апрель экологик билимлар кунига бағишланган «Экосўқмоқ – бизга ўртоқ» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан куни кеча Нукус шаҳар №17 ўрта таълим мактаби фаоллар хонасида  “22-март – Бутунжаҳон сув куни” муносабати билан «Тоза ичимлик суви – соғлиқ гарови» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси «7-апрель Саломатлик куни»га бағишлаб, Нукус саноат ва хизмат кўрсатиш коллежининг аудиториясида «Соғлом муҳит – соғлом инсон» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

2018 йилнинг 15 март куни Қорақолпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги 1 сон мактабида “Aral Region Charity” фонди , АҚШнинг Колумбия университети талабалари, Мўйноқ туман ҳокимлиги, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Хоразм вилояти ҳалқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақолпоғистон республикаси, Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси ва “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда Хоразм вилояти “Нур ва хаёт” маркази вакиллари ҳамкорлигида “Орол бўйи ҳудуди экологик ҳолатини ўрганиш, экологик вазиятни яхшилаш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

2018 йил 31-март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси “1 апрель-Бутунжаҳон қушлар куни”га бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Қушлар жамияти Қорақалпоғистон бўлинмаси, Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети Табиатшунослик ва тупроқшунослик факультети устоз ва талабалари билан ҳамкорликда, Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети Табиатшунослик ва тупроқшунослик факультети катта аудиториясида «Дўстим, баҳор келди, қарши ол, уянг тайёр, ўрин ол!» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш институтида «Жамоатчилик экологик назоратнинг бажарилишида маҳалланинг ўрни!» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан Наврўз баҳор байрами олдидан 17-18-19 март кунлари Бердах номидаги КДУ, Ажинияз номидаги НДПИ талабалари ва Бердах номидаги ҚДУ қошидаги академик лицей ўқувчилари билан биргаликда «Экоҳашар элга ярашар!» мавзусида экоҳашар ўтказилди.

Жорий йилнинг 14 октябрь  куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси биносида Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан “Хазон ёқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

logo_uz