Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси 30-январь куни Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида Ўзбекистон экологик партияси тарғиботи бўйича давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси раҳбари ва координаторлари, фаоллари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, Тошкент  давлат аграр университети Нукус филиали ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Тошкент  давлат аграр университети Нукус филиали ўқитувчиси О.Нагметов келган мехмонларни тадбир иштирокчиларига таништириб, бугунги кун мавзусини ўқиб эшиттирди ва  мажлисни очиб берди. Ўзбекистон экологик ҳаракати Коракалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Бегимова ўз маърузасида, 2019-йили 8-январь куни Ўзбекистон экологик партияси таъсис съезди бўлиб ўтганлиги ва унда Қорақалпоғистон Республикасидан 16 та делегат иштирок этганлиги, съездда Экопартиянинг Устав ва Дастур лойиҳалари, эмблемалари, Марказий Кенгаш аъзолари, Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари ва бошқалар тасдиқланганлиги, ва ниҳоят, 2019-йили 24-январь куни Ўзбекистон экологик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олиниб, ўз гувоҳномасини олганлигини юксак қувонч билан қайд этиб ўтди. Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори Н.Кудайбергенов сўзга чиқиб, ўтмишда атроф муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларга беписанд муносабатда бўлиш Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви,  биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди, деди.

Тадбир кизикарли ва мазмунли утди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси