foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон худудий бўлинмаси 26-январь куни «Юртимизни янада обод қилайлик!» шиоридаги умумхалқ экологик ҳашари ўтказди.

Нукус  шаҳридаги марказий кўчалар, аҳоли пунктлари, ариқлар, кўча ва йўлаклар, «Салмен ата» қабристони атрофида ўтказилган ЭкоҳашардаБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва  Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўқитувчи ва талабалари,  Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси силга қарши курашиш болалар санаторияси ходимлари, жами бўлиб 8200 дан зиёд Экоҳаракат фаоллари иштирок этди.  Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Бегимова тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини яшаётган худудимизни озода  тутишга, уни ахлатлардан ва ҳар хил чиқиндилардан тозалашга, уйимиз олдиларига ва кўчаларимизга дарахтлар ва гуллар экишга чорлаб қолди.

 

Озода жойлар, маҳаллаларда файз ва барака бўлиши, ўзаро аҳиллик ва мехнатсеварлик, табиатга жонкуярлик Ватанимиз тинчлиги ва равнақини таъминлаши таъкидланди. Экоҳашарда кўчалар ахлатлардан тозаланиб, 15 тонна ахлат чиқарилди, 6 км бордюр оҳакланди, 800 дан ортиқ дарахтлар оҳакланди,  шакллар берилди, 13 км ариқлар тозаланди. Тадбир кўтаринки рухда  бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz