foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 13-январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида 2018-йил якуни юзасидан Кенгаш йғилиши ўтказди.

Йиғилишда ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзоларидан 14 нафари иштирок этди. Йиғилишни ҳудудий бўлинма раҳбари А.Бегимова очиб берди ва олиб борди. Ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи Б.Ибрагимов ҳам кириб келган янги йил ва 14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, Экоҳаракатнинг келгуси фаолияти яна ҳам самарадор бўлишига тилакдошлик билдирди. Йиғилишни ўтказишдан мақсад, Экоҳаракат ҳудудий бўлинмасининг ўтган йилги фаолиятига таҳлилий назар ташлаш, камчилик ва ютуқларни қайд этиш, жорий йилга белгиланган иш режа билан танишиш, уни батафсил ўрганиб, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш, шунингдек, 2019-йили 8-январда ўтказилган Ўзбекистон экологик партиясининг таъсис съезди, партиянинг Устав ва Дастур лойихалари, партиянинг мақсади, эмблема ва шиори ва бошкалар билан таништиришдан иборат бўлди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz