Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси бугун Чимбой тумани «Шахтемир» МФЙ да «Тўхта ОИТС» мавзусида  1-декабрь Бутунжахон ОИТСга қарши курашиш кунига бағишланган тадбир ўтказди. 

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори Н.Кудайбергенов мажлисни очиб берди, Ўзбекистон экологик ҳаракати иш фаолияти, мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди ва сўзни ҳудудий бўлинма раҳбари А.Бегимовага берди. А.Бегимова ўз маърузасида, ОИТС (СПИД) касаллиги ҳақида жуда кўп эшитамиз, дарҳақиқат, ушбу бедаво касалликка чалиниш сабаблари ва унинг оқибатлари борасида деярли барча кишилар бошланғич тушунчага эга. Лекин, шундай бўлишига қарамай, касалланган инсонлар сони камайиб қолаётгани йўқ. Демак, жамиятимизда касалликни олдини олиш бўйича хали кўп ҳаракат қилишимиз зарур. Лекин, кўпчилик кишилар айнан шу касалликдан атрофидаги инсонлар азият чекканидагина хулоса чиқармоқда. Шу ўринда айтилавериб, таъсир кучини деярли йўқотаётган иборага тўхталамиз. «Касалликни даволашдан кўра, олдини олган маъқул». 1-декабрь – Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни». ОИВ (ВИЧ) – одам организмидаги Иммунитет Танқислигини келтириб чиқарувчи вирус. Асосан, одамнинг иммунитет (ҳимоя) тизимига таъсир қилади. ОИТС (СПИД) – Орттирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми. У ОИВ инфекциясининг якуний босқичи ҳисобланади. ОИВ инфекциясида одам организмига тушган виус таъсирига иммунитет тизими маълум даражада жавоб қайтаради.

Касаллик аломатлари деярли бўлмайди. Уни фақат лаборатория текширишлари кўрсатади. АРВТ қабул қилмаган ҳолатларда организмда касалликнинг авж олиш даври тезлашади. Вирус миқдори ошиб, иммун тизими сустлашиб иккиламчи касалликлар ривожланиши мумкин. Шу вақтдан ОИТС даври бошланган ҳисобланади. Бу давр учун хос бўлган аломатлар йўқ. Зероки, бу даврда организмда дуч келган микроб касаллик кузғатиши мумкин. Шунинг учун бу давр тузалиши қийин бўлган турли-туман касаллик аломатлари билан намоён бўлади. Инфекция юққан дастлабки даврларда одам ўзини соғлом хис этиши мумкин. Бундай холат хеч қандай аломатларсиз 8-10 йилгача чўзилиши мумкин.  Бу даврда одам соғломдек кўринса хам, ўзи билмаган ҳолда касаллик вирусини бошқаларга юқтириш хавфи юқори. Вирус инфекция юққан одамнинг қонида, эркакларнинг шахватида, аёлларнинг жинсий аъзолари ажратмаларида ва кўкрак сутида бўлади. ОИВ қўл бериб кўришганда, қучоқлашганда, йўталганда, акса урганда, умумий телефондан фойдаланганда, хашаротлар чаққанда, бассейн, ҳамом, хожатхонадан умуий фойдаланганда, умумий идиш-товоқдан, кийим-кечак ва кўрпа-тўшак орқали юқмайди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.  Тадбир ижобий кайфиятда ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси