foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикасидаги йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун семинар ўтказди. 

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори Н.Кудайбергенов мажлисни очиб берди, Ўзбекистон экологик ҳаракати иш фаолияти, мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди ва бугунги куннинг мавзусини атаб, батафсил баёнот қилиш учун сўзни ҳудудий бўлинма координатори А.Исмайловага берди. А.Исмайлова ўз маърузасида, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан 2013-йил 12-ноябрда қабул қилиниб, 12-декабрда Сенат томонидан маъқулланган, мазкур Қонуннинг мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлигини айтиб ўтди. Экологик назорат тушунчаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамиятчилик чора-тадбирлари тизими ҳисобланади. Қонунда белгиланганидек, экологик назорат субъектларига нафақат Ўзбекистон вазирлар Маҳкамаси ва махсус ваколатли органлар, ёки маҳаллий давлат органлари эмас, балки, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, хаттоки энг оддий фуқаролар ҳам бўлиши мумкин экан. Жумладан, экологик назоратнинг  қуйидаги турларга бўлиниши ҳам бежиз эмас: давлат экологик назорати, идоравий эконазорат, ишлаб чиқариш эконазорати ва ниҳоят биз муҳокама қилаётган жамоатчилик эконазорати. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича қарорлар тайёрлашда ва қабул қилишда, шунингдек, давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади, тегишли ҳудудда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширади, мазкур соҳада норматив-ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва бошқалар. Ҳар бир инсон атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш ва қабул қилишда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш хамда иштирок этиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун хужжатларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб боришни амалга ошириши лозим. Чунки, соғлом муҳит инсон саломатлигининг гаровидир. Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир ижобий кайфиятда ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz