foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 6 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Халқаро Амударё дарёси кунига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) мақсади иқлим ўзгариши шароитларида Амударёнинг қуйи оқимларида экотизимларни сақлаш ва ердан фойдаланиш бўйича экотизимли ёндашувларни ишлаб чиқиш бўлган “Қуйи Амударё оқимида экотизимнингбарқарорлиги асосида ерлардан фойдаланиш ва экотизимларни сақлаш” (Амударё иқлимини сақлаш бўйича халқаро ташаббус) лойиҳаси кўмагида ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятидан (GIZ) ходимлари,  Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг давлат ва жамоат ташкилотларидан вакиллар, олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Давра суҳбати иштирокчилари дастлаб,Халқаро Амударё дарёси кунлари доирасида ўтказилган “Амударё фотокамера нигоҳида” номли фототанлов ва “Амударё: бугун ва эртага” номли расмлар танловига келиб тушган ижодий ишларга бағишланган кўргазма билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Маълумот  ўрнида қайд этиш жоизки, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида “Халқаро Амударё куни” доирасида қатор тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, 2018 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида югуриш мусобақаси (Марафон) бўлиб ўтди.Югуриш мусобақасининг асосий мақсади, кенг жамоатчилик эътиборини Амударё сув ресурслари ҳолатига, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Амударё ҳавзаси биохилма-хиллигини сақлаш масалаларига қаратиш, шунингдек, аҳолининг табиатни асраш соҳасидаги билимларини ошириш ва дунёқарашини кенгайтириш, табиий ресурслардан эҳтиёткорона фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, экологик таълим тарбияни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан  иборат бўлди.Мусобақа якунида фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар тақдим этилган эди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати ва ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Халқаро Амударё кунини нишонлаш ва унга бағишлаб тадбирлар ташкил этиш ташаббуси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, қатор экологик давлат ва жамоат ташкилотлари  томонидан кенг қўллаб қувватланди. Энг муҳими, ушбу ташаббус халқаро ташкилотлар ва Марказиё Осиё минтақаси жамоатчилигининг эътирофига сазовор бўлди.

Шунингдек тадбирда,Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) мақсади иқлим ўзгариши шароитларида Амударёнинг қуйи оқимларида экотизимларни сақлаш ва ердан фойдаланиш бўйича экотизимли ёндашувларни ишлаб чиқиш бўлган “Қуйи Амударё оқимида экотизимнингбарқарорлиги асосида ерлардан фойдаланиш ва экотизимларни сақлаш” (Амударё иқлимини сақлаш бўйича халқаро ташаббус) лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбатида Қуйи Амударё биосфера резервати фаолиятига бағишланган  “Қуйи Амударё биосфера резерватининг бугунги ҳолати ва келгуси режалар” мавзуидаги ҳамда КРАСС – Хоразм Агро-маслаҳат Марказининг фаолияти натижалари ва келгуси режаларига бағишланган тақдимотлари бўлиб ўтди.

Давра суҳбати якунида Халқаро Амударё куни доирасида мутахассислар ва ҳаваскорлар ўртасида Амударё ҳавзаси учун глобал иқлим ўзгаришининг оқибатлари, трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш, Амударё дарёси ҳавзасида билогик хилма хилликни сақлаш, сув ресурсларини бошқариш ва сув тежаш масалаларида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, экологик таълим сифатини оширишга жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида ўтказилган  “Амударё фотокамера нигоҳида” фототанлови ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг эътиборини Амударёнинг сув ресурслари ҳолатига, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Амударё ҳавзаси биологик хилма хиллигини сақлаш масалаларига қаратиш, шунингдек, ёш авлоднинг табиатни асраш соҳасидаги билимлаини ошириш ва дунёқарашини кенгайтириш, табиий ресурслардан эҳтиёткорона фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Амударё: бугун ва эртага” номли расмлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, “Амударё фотокамера нигоҳида” танловига 30 дан ортиқ муаллифдан 150 дан ортиқ, “Амударё: бугун ва эртага” номли расмлар танловига эса 100 дан ортиқ ўқувчилардан 200 дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди. Ҳар иккала танловга келиб тушган ижодий ишлар малакали мутахассислардан иборат ҳакамалар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди ва муносиблари ғолибликка тавсия этилди. Танловлар ғолибларига қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

Тадбир якунида давра суҳбати иштирокчилари ва танловлар ғолиблари учун концерт дастури ташкил этилди.

Маълумот ўрнида: 2017 йилнинг октябр-ноябрь ойларида Хоразм вилоятида Ўзбекистон экологик ҳаракати, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигида Халқаро Амударё  дарёси кунини нишонлаш доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 2017 йилнинг 19 ноябрь куни ёшлар иштирокида Урганч туманидаги Чолиш йўлидан “Қиличвойарна” каналигача масофада марафон ташкил этилган эди. Шунингдек, Халқаро Амударё дарёси кунлари доирасида дарёнинг қирғоқ бўйи ҳудудларини тозалаш бўйича экологик ҳашар, мактаб ўқувчилари ўртасида расмлар танлови, фотожурналистлар ва ҳаваскорлар ўртасида фото танлов, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга бағишланган халқаро конференция ҳам  ташкил этилган эди.

 

(GIZ) нинг “Қуйи Амударё оқимида экотизимнинг

барқарорлиги асосида ерлардан фойдаланиш ва

 экотизимларни сақлаш” (Амударё иқлимини

 сақлаш бўйича халқаро ташаббус) лойиҳаси,

Экоҳаракат матбуот хизмати, тел:90 948 54 95

logo_uz