foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик харакати Қорқалпоғистон ҳудудий булинмаси 26-октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси мажлислар залида “Жамоатчилик экологик назоратини ўрнатишда  ННТларнинг ўрни!” мавзусида давра сухбати ўтказди.

Ўзбекистон экологик харакати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори А.Исмайлова иштирокчиларни кун мавзуси билан таништириб, Экоҳаракатнинг ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси фаолияти тўғрисида тўлиқроқ маълумот учун сўзни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон худудий бўлинмаси раҳбари А.Бегимовага берди.

А.Бегимова ўз навбатида, фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш, уларнинг ролини кучайтиришда «Ижтиомий шериклик тўғрисида» ги Қонуннинг  ўрни муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қонунга кўра, ижтимоий шерикчилик – давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан,  тармоқ, худудий дастурларни, шунингдек, норматив-хуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ҳамкорликдир. Ижтимоий шериклик субъектлари – давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар (фондлар, жамғармалар, уюшмалар, бирлашмалар) хамда фуқаролик жамияти институтлари (сиёсий партиялар). Бу қонуннинг асосий мақсадларидан бири, албатта, давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш норматив-хуқуқий хужжатларни хамда фуқароларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунларни ишлаб чиқишда ҳамкорлигини янада кучайтириш ва давлатимиз ривожини таъминлашдан иборат. «Экосан» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлинмаси раҳбари Н.Мирзамуратов ўз маърузасида, ўтган давр мобайнида атроф-мухит мухофазасини яхшилаш, аҳолии ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатлик ва жисмоний тарбия каби масалалар тарғиботига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизнинг олис худудларида яшаётган инсонларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва муқобил энергия манбаларини жорий этишга кўмаклашиш бўйича тадбирлар амалга оширилганлигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат гранти танловларининг эълон қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотлари сафининг кенгайишида муҳим омил бўлмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги, биргаликда тадбирлар ўтказиши, соғлом турмуш тарзи, соф муҳитни барпо этиш бўйича аҳоли ва ёшлар орасида тушунтириш ишларини олиб бориш ўз самарасини бериб келмоқда. Шундан сўнг, «Соғлом авлод учун» хайрия жамоат фонди педиатр-врачи А.Шолпанова сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Тадбир жуда кўтаринки рухда бир нафасда ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz