foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси  ҳудудий бўлинмаси Нукус шаҳри Ёшлар марказида «Долзарб экологик муоммаларнинг ечимини топишда ёшларнинг ўрни!» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори Н.Кудайбергенов иштирокчиларга кун  мавзусини қисқача таништириб ўтди ва тўлиқроқ маълумот учун сўзни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори А.Исмайловага берди.

А.Исмайлова ўз маърузасида, тирикликнингдавомийлиги, инсоният, хайвонот ва ўсимлик оламининг тақдири, аввало, атроф-муҳитнингсофлигигабоғлиқ. Аммо бугунги кунда табиатдаги ана  шу экологик мувозанат кун сайин емирилиб бормоқда. Шу сабаб, эндиликда атроф-муҳит муҳофазаси–ҳаво, сув, тупроқ, ўсимликлар, ҳайвонотларни асраб-авайлаш, улоарнинг йўқолибкетишига йўл қўймасдан, келгуси авлодларга етказиш бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган глобал масалага айланди.

Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, юртимизда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, унинг бойликларига эгалик қилиш, экологик вазиятни тартибга солиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш юзасидан муҳим саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хали  жаҳонда ҳам, юртимизда ҳам табиатни муҳофаза қилиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш борасида ҳал этилмаган муаммолар бисёр. Уларни бартараф қилиш кўп жиҳатдан аҳолининг табиат муҳофазаси, табиат билан боғлиқ қонуниятлар ҳақидаги билимига боғлиқ.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz