foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси 10-октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида “Экологик барқарорлик-давр талаби” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори А.Исмайлова иштирокчиларга кун мавзусини қисқача таништириб ўтди ва тўлиқроқ маълумот учун сўзни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Бегимовага берди.

А.Бегимова ўз маърузасида, тирикликнинг давомийлиги, инсоният, хайвонот ва ўсимлик оламининг тақдири, аввало, атроф-муҳитнинг софлигига боғлиқ. Аммо бугунги кунда табиатдаги ана  шу экологик мувозанат кун сайин емирилиб бормоқда. Шу сабаб, эндиликда атроф-муҳит муҳофазаси –ҳаво, сув, тупроқ, ўсимликлар, хайвонотларни асраб-авайлаш, уларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймасдан, келгуси авлодларга етказиш бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган глобал масалага айланди. Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, юртимизда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, унинг бойликларига эгалик қилиш, экологик вазиятни тартибга солиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш юзасидан муҳим саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ҳали жаҳонда ҳам, юртимизда ҳам табиатни муҳофаза қилиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш борасида хал этилмаган муаммолар бисёр. Уларни бартараф қилиш кўп жиҳатдан аҳолининг табиат муҳофазаси, табиат билан боғлиқ қонуниятлар хақидаги билимига боғлиқ. Фуқароларнинг экологик онги қанчалик юксак, бу борадаги билимлари даражаси қанчалик юқори бўлса, табиатдан фойдаланиш маданияти ҳам шунчалик ортади. Демакки, бу борадаги зарур билимларни ўрганиш, уларга қатъий амал қилиш ва салбий ўзгаришларнинг олдини олиш ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан биридир.

 

Юртимизда «Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тўғрисида» (1993), «Ер ости бойликлари тўғрисида» (1994), «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» (1996), «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»(1997), «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида» (1997), «Ўрмон тўғрисида»ги (1999),  “Экологик назорат тўғрисида”ги (2013) қонунлар қабул қилинди. А.Реймов мавзуни давом эттириб, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни экологик назоратни амалга ошириш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги мониторинги соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва ролини аниқ белгилаб беради, қонунда жамоатчилик экологик назорати шакллари ва экологик назоратни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг иштироки аниқ белгилаб берилган. Экологик назоратни амалга оширишда жамоатчилик иштироки, экологик ҳолатни яхшилаш ишларига фуқароларни кенг жалб қилиш, ННТларнинг фаоллигини кучайтириш механизмларини ривожлантириш масалаларида ижтимоий шерикликни янада кучайтириш бугунги кун талаби эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим давлат ва жамият ҳаёти учун ўта муҳим масалалардан бўлиб келган.  Шу боисдан юртимизда табиат муҳофазасига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, шу йўналишни тартибга соладиган қонунчилик базасини бугунги кун талаби даражасида такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Айтиш лозимки, ҳозирги вақтда экологик  назорат  соҳасидаги муносабатлар  қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланган. Ушбу конституциявий меъёрлар табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги 1-қонун ҳужжати бўлган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Қонунда тўлиқ ўз ифодасини топган. Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Тадбир қизиқарли ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz