foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси Нукус шаҳар 4-мактабида «Тоза ҳаво -танга даво»  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси координатори А.Исмайлова иштирокчиларни кун мавзуси билан таништириб, тўлиқроқ маълумот учун сўзни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Бегимовага берди.

А.Бегимова ўз маърузасида, бундан 10 йил олдин, Ўзбекистон экологик ҳаракати 2008-йилнинг 2-августида  ташкил топганлиги, 20-сентябрида эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтганлигини, унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида квоталанган 15 та депутатлик ўрнига эгалигини айтиб ўтди. Экоҳаракатнинг Республика конференцияси, Марказий Кенгаш, унинг Ижроия қўмитаси, Марказий назорат-тафтиш комиссияси унинг раҳбар органлари ҳисобланади. Экоҳаракатнинг вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари бор.

«Соғлом муҳит-инсон саломатлиги» бош шиоримиздир. Биз барча инсонлар ва келажак авлод қулай табиий атроф-муҳитда яшашига, аҳоли саломатлигини яхшилашга, муҳофаза қилишга, табиий ресурсларнинг барча манбаларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз. Бизнинг дастурий вазифаларимизга атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, атроф табиат муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бошқа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш, атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро  этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошка тузилмалар маъсулиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш ва бошқалар киради.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар . Тадбир қизиқарли ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz