foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси бугун Тўрткўл тумани Ҳокимлиги мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги  барча экологик назорат жамоатчи инспекторларининг ўқув  семинар машғулотларини ўтказди.

Семинарда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Тўрткўл тумани фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ( МФЙ, ОФЙ) дан сайланган жамоатчи экологик инспекторлар, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси ходими, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария назорат маркази ходими, УзМТРК “Қорақалпоғистон” телерадиоканали ходимлари, ОАВ ходимлари иштирок этди. Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, мамлакатимиз аҳолисининг маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлаш, фақатгина экотизимларни сақлаш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб қилиш орқалигина эришиш мумкин. Тадбирда экология соҳасидаги қонунлар бўйича маълумот берилди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz