Бугун Ўзбекистон экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Долзарб экологик муаммоларни ечишда экожурналистиканинг ўрни!» мавзусида семинар ўтказди.

А.Исмайлова тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини кириб келган  энг улуғ инсонлар 1-октябрь Устозлар ва мураббийлар байрами билан табриклаб, ҳар бир инсоннинг устози бўлишини, улар бизга ўқиш-санаш, ёзиш, илму-ижоддан тортиб, одоб-аҳлоққа, маданиятга, яшаётган ҳудудимизни озода  тутишга, уни ахлатлардан ва ҳар хил чиқиндилардан тозалашга, уйимиз олдиларига ва кўчаларимизга дарахтлар ва гуллар экишга ўргатади. А.Бегимова мавзуни давом эттириб, шуни таъкидладики, озода жойлар, маҳаллаларда файз ва барака бўлиши, ўзаро аҳиллик ва меҳнатсеварлик, табиатга жонкуярлик Ватанимиз тинчлиги ва равнақини таъминлаши сўзсиздир. Аммо бу ишда жамоатчиликнинг ўрни беқиёс. Жамоатчиликни бу каби хайрли, шу билан бирга машаққатли ишларга чорлашда оммавий ахборот воситаларининг, матбуот материалларининг аҳамияти катта. Хусусан, экожурналистика ҳам бугунги куннинг талаб қилинаётган соҳаларидан бири. Орол денгизи қуришининг аянчли асоратлари она табиатимизга лоқайд бўлишимизга йўл қўймайди.

Юртимизда соф экологик муҳитни таъминлаш мақсадида, миллий бойликларимиз, табиий ресурсларимиз, ўсимликлар ва ҳайвонотлар дунёмизга, ҳавомизга нисбатан аҳоли томонидан ёки саноат корхоналари томонидан зарарлар келтирилмаслигини таъминлаш мақсадида бир қатор Қонунлар ва қонуности ҳужжатлар мавжуд. Жумладан, «Экологик назорат тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни давлат, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хаттоки, оддий фуқаролар хам табиатимизга, экологиямизга эътиборлилиги билан фаолият юритиши мумкинлиги кўрсатилган. Ёш журналистлар жўшқин ижод қилиши учун айни фурсати. Бунда тажрибаси улуғ журналистлардан маҳорат дарслари олишлари мумкин. Улар ўз фаолиятини  мустақил тарзда интернет тармоқлари орқали бошлаб олишлари мумкин. Интернет – бугунги кунда актуал фойдаланиладиган манбадир. Шундан сўнг, иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ўзаро фикр алмашдилар. Тадбир қизиқарли ўтди.

Экоҳаракат Қорақалпоғистон

Республикаси ҳудудий бўлинмаси