foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 23 март куни, Навоий вилояти Томди тумани Томди маҳалла фуқаролари йиғинида “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 12 март куни, Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида “Навоий вилояти Тоза ҳудуд” ДУК томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот тайёрлаш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23 мартида, Навоий вилояти Навоий маданият ва санъат коллежида “Сув– бебаҳо неъмат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, коллежнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. 

Жорий йилнинг 5 март куни Навоий вилояти Конимех тумани Конимех иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

2018 йилнинг 18-19март кунларини “Умумхалқ ҳашари кунлари”деб эълон қилиниши муносабати билан вилоятнинг барча корхона ва ташкилотлари қатори Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари Навоий шаҳар ва бошқа туманларда ҳашарларда фаол иштирок этишди.

Жорий йилнинг 9 март куни Навоий вилояти “Баркамол авлод” болалар марказида “Мусаффо табиат посбонларимиз” мавзусида давра суҳбати ва “Яшил қалқон барпо этамиз” шиори остида Навоий шаҳрининг кўнгилли ёшлари иштирокида амалий акция бўлиб ўтди.

Куни кеча Навоий вилояти Конимех туманида “Конимех туманининг экологик муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар бериш” бўйича ўрганиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 февралида, Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Қалқонота” маҳалла фуқаролар йиғинида “Долзарб экологик муаммоларнинг она табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

logo_uz