foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий  ҳудудий бўлинмаси  ҳамда  Навоий вилояти Гидрометеорология маркази  билан ҳамкорликда “Метрология ва табиат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад тадбир иштирокчиларида Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган “Гидрометрология” маркази фаолияти билан таништириш ва бу марказнинг атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги ўрни ҳақида тушунчалар беришдан иборат. Тадбирда сўз олганлар  мамлакатимизда мазкур соҳанинг ташкил этилганлиги ва бугун мамлакатимизнинг барча тармоқлари учун бу соҳани аҳамият ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди.  

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Навоий  ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида “Сув – бебаҳо неъмат!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад сув ресурслари, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда сув  ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бу борадаги ишлар билан кенгроқ таништириш ва бу йўналишида Навоий вилоятида мавжуд экологик муаммолар ҳақида тушунча беришдан иборат.


Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Навоий вилояти ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссисининг 2016 йилга мўлжалланган устувор вазифалари” мавзуида  Навоий шаҳар “Ёшлар маркази”да давра суҳбати ўтказилди.

 

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Навоий  ҳудудий бўлинмаси  ҳамда  Навоий вилояти Конимех тумани ИИБ  билан ҳамкорликда  “Навоий вилоятида экологик назорат ва маҳаллий экологик муаммолар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад Конимех тумани ички ишлар бўлими ходимларига экологик назорат, унинг мазмун моҳияти ҳамда туманда мавжуд экологик муаммолар  ҳақида тушунча беришдан иборат бўлди.

Бугунги кунда Навоий вилоятидаги кўплаб корхона, ташкилот ҳамда хусусий фирмалар юртимиз иқтисодий тараққиётида, саноат, ишлаб чиқариш ва бошқа тармоқларда муҳим хом ашё сифатида фойдаланиладиган ер ости бойликларини қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш соҳасида самарали фаолият олиб бормоқда. Навоий кон металлургия комбинати, «Қизилқумсемент» ОАЖ, «Азкамар» МЧЖ, «Фазғонмармар» акциядорлик жамияти, «Нурота мармар» хусусий корхонаси цингари ўнлаб корхоналар шулар жумласидан бўлиб, уларда саноат жадаллик билан тараққий этмоқда.

Маълумки, атроф-муҳит мусаффолигига саноат корхоналарининг таъсири анча сезиларли бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда Навоий вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Кончилик ишлари ва чиқиндилар назорати инспекцияси ўтган 2012 йил давомида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика Кенгашининг белгилаган режасига асосан корхона ва ташкилотларда бир қанча тадбирларни ўтказиб, мунтазам текширув-назорат ишларини олиб борди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари талабларининг бажарилиши юзасидан вилоятдаги корхона ва ташкилотлар фаолиятини ўрганди.

logo_uz