Жорий йилнинг 26 – январь куни Навоий вилоятининг барча маҳаллаларида “Юртимизни янада обод қилайлик!” ғояси остида умумхалқ экологик хайрия ҳашари бўлиб ўтди. 

Умумхалқ экологик хайрия ҳашарида жамоатчиликнинг кенг қатлами қатнашди, айниқса ёшлар ўзларининг хашарда фаолликларни намоён қилдилар.

Вилоят бўйича 400 мингдан зиёд аҳоли экологик хайрия ҳашарида фаол қатнашиб 1500 тоннадан ортиқ чиқиндилар олиб чиқиб кетишда, 200 мингдан зиёд дов-дарахтларга шакл беришда ариқларни тозалашда, қабристонларни обод қилишда, аҳоли пунктлари, бинолар, кўча ва йўлакларни тозалашда ўз меҳнатларини аямадилар.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, умумхалқ экологик хайрия ҳашаридан тушган маблағларни Оролбўйи ҳудудидаги экологик инқироз оқибатларини юмшатиш ва ижтимоий вазиятни яхшилаш, Орол денгизининг қуриган ҳудудларида маҳаллий иқлим шароитларига чидамли кўчатларни экиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши кўзда тутилган. Бу эса халқимизга хос ва мос бўлаган эзгу фазилатларидан далолатдир.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси