foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 16 январь куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмасининг 2018 йил якуни юзасидан Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Умуман олганда, 2018 йилда 90 га яқин тадбирлар  ўтказилди, уларда 5300 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этишди. Вилоятнинг экологик муамолари бўйича 100 дан ортиқ мақолалар чоп этилди, 30 дан зиёд Республика ва вилоят телевидениясида ҳамда 30 га яқин  радиода чиқишлар амалга оширилди.

Ҳудудий бўлинма томонидан кенг жамоатчилик айниқса ёшлар онгида табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш уни асраш тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбатлари, семинарлар, ўрганишлар ўтказилди. Ўтган ҳисобот даври фаолиятининг танқидий таҳлили шуни кўрсатдики, эришган ютуқлар билан бир қаторда бўлинма томонидан дастурий вазифаларни бажаришда айрим хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Бўлинма фаолиятни янада яхшилаш, жамоатчилик эшитуви ҳамда амалий тадбирлар шакли ва усулларини кенг жорий қилиш ҳамда такомиллаштириш ҳақида тўхталиб ўтилди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси  

logo_uz