foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масаласи вилоятда амалга оширилаётган ишлар бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Мазкур жамоатчилик эшитувида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, вилоят “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 апрелдаги 2916-сонли “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тизимли ҳал қилишга дастур бўлиб хизмат қилмоқда. Бу эса ҳар бир хонадон ва маҳаллаларда тозаликни саломатликни сақлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.  Ҳозирда Навоий вилоятининг  “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси филиаллари томонида санитар тозалаш соҳасидаги қилинаётган ишлар ва уларнинг самарадорлиги натижасида маҳаллаларнинг санитар тозалгини таъминламоқда. Шунингдек, корхонанинг техник имкониятлари, маҳаллалардаги хонадонлардан чиқаётган чиқиндиларни олиб чиқишдаги қамраб олиш, чиқиндиларни вақтинча йиғиш шаҳобчалари аҳволи ва график асосида олиб чиқишлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни утилизация қилиш юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

Жамоатчилик эшитувида чиқиндилар билан боғлиқ ишларда савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz