foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Навоий шаҳрининг 18-сонли мактабида “Она табиат ресурсларидан оқилона фойдаланинг” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида вилоят  экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари ҳамда мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилар қатнашдилар.

Табиат инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қаноатлантирадиган ягона манба ҳисобланади. Табиий ресурслар инсонларнинг яшаш манбаи ва меҳнат воситаси бўлиб, инсон уларни табиатдан олади ва уларсиз ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошира олмайди. Табиий ресурслар инсонга озиқ – овқат, кийим – кечак, ёқилғи ва энергетика хом – ашёлар бериши сабабли инсониятнинг яшаши ва ишлаб чиқариш фаолиятининг зарурий шартидир. Табиий ресурслар мажмуаси фойдали қазилмалар, иқлим, сув, тупроқ, ўсимлик, ҳайвон ресурслари, шунингдек, атом энергияси ресурслари ҳамда космик ресурсларни ўз ичига олади. Умуман олганда, табиий жисмлар ва кишилар фойдаланадиган энергия турлари ресурслар дейилади. Ресурс сўзи французча бўлиб, «яшаш воситаси» деган маънони билдиради. Табиий ресурслар инсонларнинг таъсир этиш хусусиятига қараб икки турга бўлинади: тугайдиган ва тугамайдиган ресурслар.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш шу куннинг энг муҳим экологик муаммоси ҳисобланади ва бу муаммо 7 млрд аҳоли ҳамда улар яшаган давлатлар манфаатини ўз ичига қамраб олади.

Давра суҳбати савол-жавобларга ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Навоий вилояти

ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz