foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Навоий маданият ва санъат коллежида “Тоғли ҳудудлар экотизимининг ўзига хослиги” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида вилоят экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Медия макон- медия пространство” газетаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари қатнашдилар.

Тоғлардаги қулай экологик шароитда кўчатлар ҳамда уруғларни етиштириш имкониятининг мавжудлигини гапирадиган бўлсак бунга мисол қилиб асаларичиликни, шунингдек, саноат усулида ривожлантириш учун табиий шарт-шароитнинг мавжудлиги,асалга бой ўсимликларнинг гуллаш даврининг ҳар хиллиги ва чўзилиши, текисликлардан фарқли равишда, тоғларда асал тўплашдаги давомийликни сезиларли даражада кўпайтириши;

балиқчилик, тоғ дарёлари кўпинча овланадиган балиқлар увилдироқ сочадиган жойларнинг мавжудлиги. Бу эса балиқчиликни ривожлантириш имконини яратади.

Тоғ ва тоғолди ҳудудлари хусусиятлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш унинг ихтисослашувини такомиллаштиришнинг табиий асоси бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳудудларда қишлоқ хўжалигининг юқорида келтирилган тармоқларини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

Давра суҳбати савол-жавобларга ва мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz