foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 24-декабрь куни Навоий виоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонасида Навоий вилояти қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш борасида белгиланган вазифаларнинг масъул ташкилотлар томонидан ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Мазкур жамоатчилик эшитувида вилоят экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари иштирок этдилар.

XXI асрда сайёра аҳолиси атига 3 бараварга ошганда ичимлик суви истимоли 7 баробарга ошди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, аҳолининг 47 фоизи сув танқислигини ҳис қилиб яшайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича жами касалликларнинг 85 фоизи бевосита сув билан боғлиқ. Вилоятимизда ушбу неъмат билан таъминлаш манбалари Зарафшон ва Амударё дарёларининг сирт ҳамда Самарқанд вилояти ерости сувларидан иборат. Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа, Хатирчи, конимех, Навбаҳор туманлари Дамхўжа минтақалараросув қувурлари тармоғига уланган. Зарафшон шаҳри, Учқудуқ тумани маркази, Томди ва Учқудуқ туманларида “Мурунтов ”, “Шалхар” каби шаҳар типидаги поселкаларни Амударё сув йўналишлари қамраб олади. Нурота, Ғозғон, Лангар ва Томдибулоқнинг манбаини тоза ерости сувлари ташкил этади.

2017 йилда Манзилли дастурга асосан вилоятимизда 65,5 километр масофадаги ичимлик суви қувурлариётқизилиб, тегишли иншоотларқурилиши ва тамирланиши натижасида 11 минг нафарга яқин аҳоли бу неъмат билан таминланди. 2018 йилда яни 118,2 километр қувурлар ётқизиш ҳамда Навбаҳор ва Нурота туманларида янги иншоотлар қуриш ҳисобига масофадаги 45 минг нафарга яқин кишини тоза ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган. “Обод қишлоқ” дастури бўйича ҳам бу борада кенг кўламли ишлар олиб бориланаётганлиги таъкдланди.

Жамоатчилик эшитувида савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Экоҳараракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz