foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 21-декабрь куни Кармана саноат касб-ҳунар коллежида “Аҳоли экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоятдаги ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги”  мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида вилоят  экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Кармана саноат касб-ҳунар коллежи педагоглари,  экоҳаракат фаоллари, “Жонли табиат биоэкологик маркази”  жамоат бирлашмаси, “Мерос” ҳунарманд ёшлар ва болалар жамоат бирлашмаси ва унинг “Медиа макон – медиа пространство”  газета ходимлари  ҳамда “Табиат ва ҳаёт” таҳририятлари иштирок этишдилар.  

Ҳозирги кунда вилоятимизда фаолия олиб бораётган экологик йўналишдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари  ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси томонидан фаол  алоқалар ўрнатилган ҳамда ҳамкорликда аҳолининг экологик маданиятини оширишда турли мавзудаги тадбирлар олиб борилмоқда. Бу эса аҳолининг ва айниқса ёшларнинг қалбида она табиатга бўлган муҳаббат ва  уни асраб-авайлашга бўлган иштиёқи янада ортиб бормоқда.

Давра суҳбати савол-жавобларга ва мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz