foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 20-декабрь куни Навоий вилояти олимпия захиралари коллежида “Экологик таълим тарбиянинг  мазмун-моҳияти” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Вилоят экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Медиа макон- медиа просmрансmво” газетаси муҳаррири, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари қатнашдилар.

Бугунги кунда экология муаммолари умумжаҳон муаммосига айланган. Шу сабабли бу масала ечимига бир, икки давлат эмас, балки ўз атрофимиздаги олам мувозанатини ўйлаётган кўпгина давлатлар эътибор бермоқда. Жумладан, бу муаммо ечими Республикамизда ҳам давлат сиёсати даражасигача кўтарилган.

Экологик тарбияга эътибор юртимизда оиладан, боғча ва яслиларданоқ бошлаб юборилган. Ҳозирги пайтда умумтаълим мактабларида ҳам экологик йўналишдаги синфларнинг ташкил этилиши ва шулар асосида лицей ва мактабларда таълим — тарбия ишларининг олиб борилиши ёшларга мактаб партасиданоқ табиатга муҳаббат руҳида тарбия беришга астойдил киришилганлигидан далолатдир. «Жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг табиатга таъсир этиш даражаси ҳам шунчалик кўп бўлар экан. Аҳоли сонининг тез ўсиб бориши натижасида экологик муаммолар кўпайиб бормоқда. Айниқса, ер, сув, энергетика, озиқ — овқат билан таъминлаш ҳақидаги муаммолар бутун дунёда глобал муаммоларга айланиб бормоқда. Ер бағридан ҳар йили 120 млрд. тоннадан ортиқ турли хилдаги хом ашё, қурилиш материаллари, ёқилғини қазиб олиниши ва сарф қилиниши табиий бойликлар миқдорининг камайиб боришига сабаб бўлмоқда.

Ер куррасида инсоннинг яшаб қолиш — қолмаслиги масаласи энди экологик муаммоларни ечишга боғлиқ бўлиб қолади.      

Давра суҳбати савол-жавобларга ва мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz