Жорий йилнинг 18-декабрь куни “Атроф-муҳит муҳофазасига барча маъсулдир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида вилоят экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Навоий шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари ҳамда “Жонли табиат биоэкологик маркази” жамоат бирлашмаси ходимлари қатнашдилар.

Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, мамлакатимиз аҳолисининг маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлаш, фақатгина экотизимларни сақлаш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб қилиш орқалигина эришиш мумкин.

Бу борада атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикчиликни янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Экологик назорат соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, атроф муҳит соҳасидаги қонунлар талабларининг бажарилиши ва ушбу йўналишдаги давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда халқ депутатлари шаҳар кенгаши, ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати савол-жавобларга ва мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси