foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 17-декабрь куни Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”гиқонуни талаблари асосида “Навоий дон маҳсулотлари” АЖда амалга оширилаётган  ишлар бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Мазкур жамоатчилик эшитувида вилоят экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Навоий шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари, “Навоийдонмаҳсулотлари”  АЖ ходимлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига кўра: атмосфера ҳавосининг таркибини сақлаш, атмосфера ҳавосига зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа хил таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда буни камайтириш давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш каби чора-тадбирлардан иборатлиги таъкидланган. Бу эса “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ нинг ишлаб чиқариш жараёнида атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ва чангларни  чиқишини камайтириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Корхонанинг чанг тозаловчи филтрларининг созлиги ва унинг самарадолиги бўйича тадбир иштирокчиларига кенг қамровли тушунчалар берилди.

Жамоатчилик эшитувида савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz