foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 9-ноябрь куни Хатирчи тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Хазон ёқишнинг салбий оқибатларии” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Вилоят  экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Хатирчи тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари иштирок этишди.

Давра суҳбатида барг хазонларни ёқиш натижасида чиқиб келадиган зарарли таъсирлари ҳамда инсон ва табиатга етказиладиган зарарли таъсирлари тўғрисида маълумотлар берилди. Барг хазонларни ёқилишини олдини олиш, хазонлар ёнаётганда маъсул ташилотларга хабар бериш,оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш ҳамда қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

Давра суҳбати мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда қизиқарли ўтди.

 Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz