Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Хатирчи тумани “Зарафшон” қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежида “Глобал экологик муаммоларнинг салбий оқибатлари”  мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Вилоят  экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Хатирчи тумани “Зарафшон” қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари иштирок этишди.

Ҳозирги кунда глобал муаммолар орасида экологик муаммоларнинг ўзига хос ўрни бўлиб бунда табиат ва инсониятнинг ўзаро муносабатларида мувозанатнинг издан чиқишидир. 

Ҳозирги кунда иқлим ўзгариши, чўлланиш ва қирғоқчиликнинг кенгаётганлиги, ерларнинг тоборо  шўрланаётганлиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси олами турларини сон ва сифат жиҳатидан камайиши ва уларнинг тоборо йўқолиб бораётганлиги, ҳар хил турдаги чиқиндиларнинг денгиз ва океанларни ҳамда ерларни ифлослантираётганлигини кўришимиз мумкин. Бизнинг минтақамизни  ҳам глобал экологик муаммолдар четлаб ўтмади, бунга оддийгина мисол қилиб “Орол денгизи”нинг қуриганлигини ва бу бир авлод кўз ўнгида руй берганлигини кўришимиз мумкин.  Глобал экологик муаммоларнинг саълбий оқибатларини юмшатиш инсоният жамиятининг олдида турган  асосий ва ажралмас муаммоларидан биридир. Давра суҳбатида глобал экологик муаммолар ва уларнинг инсоният жамиятига таъсирлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбати мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда қизиқарли ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси