Жорий йилнинг 2-ноябрь куни Навоий вилояти Кармана озиқ-овқат саноат касб ҳунар коллежида “Экологик барқарорликни сақлаш дунё халқларининг долзарб муаммоси”  мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида вилоят экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Кармана озиқ-овқат саноати касб-ҳунар   коллежи педагог  ва ўқувчилари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари, “Жонли табиат” биоэкологик маркази жамоат бирлашмаси вакиллари иштирок этишди.

Ҳозирги кунда экологик барқарорликнинг сақланиши ва келажак авлодга етказилиши инсоният олдида турган асосий ва кечиктириб бўлмайдиган масалалардандир. Экологларнинг таъкидлашича, ҳозирда қуруқликнинг 77 фоизи (Антарктидадан ташқари) ва океаннинг 87 фоизи инсон аралашувига учраган. Тегилмаган ҳудудлар экотизим ва биологик турфаликни сақлаб қолиш учун буфер ҳудуд ҳисобланади. Жорий йилнинг 30 октябрида  Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси сайёрамизда ёввойи жонзотларнинг сони 40 йил ичида 60 фоизга камайиб кетганини маълум қилган. Бунга инсон фаолияти бош сабаб қилиб кўрсатилган.

Давра суҳбатида экологик барқарорликни сақлаш бўйича саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.  Давра суҳбати мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда қизиқарли ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси