foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 24-25-август кунлари Навоий вилояти “Баркамол авлод” болалар маркази ва Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Обод юртнинг баркамол ёшлари” шиори остида  давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

 Мазкур давра суҳбатларида Навоий вилояти “Баркамол авлод” болалар марказлари ходимлари ва ўқувчи ёшлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари ҳамда “Жонли табиат биоэкологик маркази” жамоат бирлашмаси ходимлари иштирок этишди. Давра суҳбатларида юртимиз ободлигида ёшларнинг ўрни ва баркамолликка эришиш бўйича тушунчалар ҳам берилди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан юртимизнинг ҳар бир маҳалласи обод бўлиб бормоқда. Обод юртимизнинг баркамол  ёшларига яратилаётган бундай шароитлар келажак авлоднинг баркамоллиги асосини ташкил  қилади. Чунки ҳар бир давлатининг ривожланиши ундаги ёшларнинг интелектуал салоҳиятига  боғлиқдир.  Марказларда “Ёш ўлкашунослар”, “Ёш экологлар”, “Эко дизайнерлик” ва бошқа  йўналишлардаги тўгаракларда болалар табиат ва уни асрашга доир ҳар хил ишланмалари ва чизган расмлари орқали гавлантирган. Бу эса болаларнинг табиат ва унинг неъматларига бўлган ижобий муносабатини билидириб туради.                                                                                                                            Бўлинма раҳбари И.С. Тагаев

 

logo_uz