foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 26 июль куни Навоий вилояти Навоий шаҳар “Янги обод” МФЙ да “Табиат ресурсларидан оқилона фойдаланайлик” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари  ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари, Навоий шаҳрининг Янги обод маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этишдилар.

Табиий ресурслар инсонларнинг таъсир этиш хусусиятига қараб икки турга бўлинади: тугайдиган ва тугамайдиган ресурслар. Тикланадиган табиий ресурсларга – тупроқ, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва баъзи минерал тузлар киради. Бу ресурслар фойдаланиш давомида тикланади, лекин улар тиклана олиши учун маълум табиий шароит даркор. Бу шароитни бузиш ресурсларнинг қайта тикланиш жараёнини секинлаштиради ёки бутунлай тўхтатади. Шунинг учун, тикланадиган табиий ресурслардан фойдаланишда бу хусусиятларни ҳисобга олиш керак.

Турли ресурслар турлича тезликда тикланади. Масалан, овланган ҳайвонларнинг тикланиши учун бир ёки бир неча йил, кесиб олинган ўрмонлар учун – камида 50 – 60 йил, тупроқнинг чиринди қаватининг бир сантиметр қалинликда ҳосил бўлиши учун эса – 300- 600 йил талаб қилинади. Шундай экан, табиий ресурсларни сарфлаш суръати уларни тикланиш даражасига мувофиқ келиши керак.

Тикланадиган баъзи табиий ресурслар инсон таъсири остида тикланмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Бунга бутунлай йўқ қилиб юборилган ҳайвон турлари, эрозия натижасида батамом ювилиб кетган тупроқ ва бошқалар мисол бўла олади; масалан, бутунлай қириб юборилган ҳайвон турига Ўрта Осиёнинг Турон йўлбарси.  Шундай қилиб табиий ресурсларни муҳофаза қилишнинг асосий йўллари – улардан илмий асосда рационал, унумли фойдаланиш ва кенг тарзда такрорий ишлаб чиқаришни амалга оширишдан иборат. Муҳими уларнинг тикланишига доимий имконият яратишдир. Мана шундагина бу ресурлар инсонга амалда чексиз хизмат қилиши мумкин.

Тадбир фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда қизиқарли ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz