foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Навоий вилояти Навоий шаҳар 16-умум таълим мактабида “Таълим муассасалари, оила ва маҳалланинг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари  ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари, Навоий шаҳрининг “Умид” ва “Баҳор”  маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этишдилар.

Ёшлар экологик билимни оилада, маҳаллада доимий тарзда олиши унинг экологик маданиятига ўсишига сабаб бўлади. Экологик билим бизнинг  атроф мухитдаги тирик табиат тузилиши, ернинг тирик кобиғи  қандай ишлаши, биосфера фаолияти хақидаги билимлардир. Бу билимлар одамлар ўзларининг ҳозирги ва келгусидаги биосфера билан қанчалик узвий  боғланганини, табиатни муҳофаза этиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва ҳар бир инсонда атроф - муҳит ҳолати учун масъуллик ҳиссини тарбиялаш, ҳайвонот ва ўсимлик оламини асраш объектив  зарурат эканини тушуниб етишларининг муҳим шарти ҳисобланади.

Мактабда ҳар бир дарахтнинг парвариши учун бир ўқувчи бириктирилган бўлиб йўлга қўйилган ва у мактабни битургунча унинг ўсиб-ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Мактабда бўлиб ўтган давра суҳбатида савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz