foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Навоий шаҳрида жорий йилнинг 25 июль  куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмасининг 2018 йил олти ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Кенгаш йиғилиши  бўлиб ўтди.

Мазкур Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси Кенгаши аъзолари, вилоят экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмасининг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари, “Мерос” жамоат бирлашмаси ходимлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси томонидан 2018 йилнинг 6 ойи давомида  44 та тадбирлар ўтказилди, уларда 3306 нафар фуқаролар иштирок этишди. Турли хил экологик масалалар бўйича 68 та мақолалар чоп этилди, 47 марта электрон шаклдаги тадбирлар ва мақолалар, 68 марта республика ва вилоят телевидениесида ҳамда 13 марта радиода чиқишлар амалга оширилди.

Ўтган ҳисобот даври фаолиятининг танқидий таҳлили шуни кўрсатдики, эришган ютуқлар би-лан бир қаторда бўлинма томонидан дастурий вазифаларни бажаришда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳам таъкидланиб ўтилди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz