foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 21 июль куни Навоий вилояти Навбаҳор  туманидаги “Шабада” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Обод юрт ва мусаффо табиат учун” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ва унинг “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда Навбаҳор тумани “Шабада” болалар  оромгоҳи  қатнашдилар.

Вилоятимизнинг гўзал ва бетакрор табиати қадим – қадимдан дунё аҳолисини мафтун этиб келган. Шу боис унинг атроф табиати, ҳайвон ва ўсимликлар дунёси ҳақида сайёрлар, олиму – фузалолар, қуйингчи бу ажойиб юртда қадами етган ҳар бир одам катта ҳавас билан фикрларини баён этганлар, кўплаб асарлар ёзиб қолдирганлар.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра Зарафшон воҳасида кўпгина ўсимликлар ва ҳайвонот турлари йўқолиб кетган. Яна айримлари йўқолиш арафасида. Ҳозирги кунда вилоятимизда учрайдиган 44 – та ўсимлик ва 48 – та ҳайвон турлари Ўзбекистон «Қизил китобига» киритилган.

Тадбирни ўтказишдан мақсад она табиатни асраш ҳозирги кунда долзарб масалалардан бири эканлигини ёшларимиз онгига синдиришдан  иборатдир.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz