foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 10 июль куни Навоий вилояти Кармана туманидаги “Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Табиат-онамиз” мавзуида давра суҳбати ва “Мен табиатнинг посбониман”мавзуида расмлар кўрик - танлови бўлиб ўтди.

Тадбирда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ва унинг “Ёшлар қаноти” фаоллари қатнашдилар.

Одамзот доимо табиат қўйнида фаолият кўрсатади, у билан узлуксиз муносабатда бўлиб келмоқда. Бу фаолият оқилона ташкил этилмаса,  у билан муносабат тўғри ўрнатилмаса, инсон ўзи ва табиат учун муаммолар келтириб чиқаради.

Ҳозирги даврда фан – техника инқилоби шароитида табиат ресурсларидан кенг миқёсда фойдаланиш ҳамда атроф – муҳитни ифлослантирувчи саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва маиший чиқиндиларнинг ортиши инсоннинг табиатга, атроф – муҳитга кўрсатаётган умумий салбий таъсирини кескин кучайтирмоқда. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш шу куннинг энг муҳим экологик муаммоси ҳисобланади ва бу муаммо 7 млрд аҳоли ҳамда улар яшаган давлатлар манфаатини ўз ичига қамраб олади.

Тадбирни ўтказишдан мақсад она табиатни асраш ҳозирги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқдалигини ёшларимиз онгига синдиришдан  иборатдир. Болалар она табиатни севишини уни қанчалик асраб авайлаш муҳум эканлигини ўзларининг чизган расмлари орқали яққол номоён эта олдилар.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz