foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида “5 июнь -Умумжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни” мунособати билан “Атроф -муҳит  муҳофазаси-долзарб масала” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ходимлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Экология тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар бериб ўтдилар. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш шу куннинг энг муҳим экологик муаммоси ҳисобланади ва бу муаммо 7 млрд аҳоли ҳамда улар яшаган давлатлар манфаатини ўз ичига қамраб олади.

Фан–техниканинг ривожланиши  жамиятга мисли кўрилмаган ютуқлар келтириши билан бир қаторда,  жамият билан табиат ўртасидаги  муносабатларнинг кескинлашишига, экологик ҳолатнинг ёмонлашишига, табиий ресурсларнинг исроф бўлишига, сув, ҳаво,  тупроқнинг ифлосланишига, заҳарланишига, ўсимлик ва ҳайвонларнинг камайиб кетишига, катта- кичик  экосистемаларнинг бузилишига олиб келди. Дунёнинг турли минтақаларида вужудга келган экологик  муаммолар, экологик танглик, ҳаттоки экологик ҳалокат каби ҳодисаларни келтириб чиқарди. Ҳозирги замон экологик  муаммоларини Фан- техника ютуқлари асосида ҳал қилиш жараёнида экология фани, унинг  йўналишини, жамият ва табиат ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилишдаги имкониятлари муҳим омил ҳисобланади.  

Мактабда бўлиб ўтган давра суҳбати савол-жавоб бой тарзда ўтди ва тадбир сўнгида фаол қатнашган ўқувчиларга совғалар тақдим этилда.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz