foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 31май куни Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасида  31- май Бутун жаҳон тамаки чекишга қарши кунига бағишланган “Тамаки чекишга қаршимиз” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу тадбирда Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Вилоят наркология диспансери,  Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Навоий филиали, Вилоят қон қуйиш станцияси ходимлари иштирок этишди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 6 миллион киши тамаки чекиш туфайли оғир касалликларга чалиниб, ҳаётдан кўз юмади. Бу - сегарет ҳар 6 сонияда бир одамнинг умрига зомин бўлмоқда дегани. Бугун дунёда тамаки чекувчилар сони 1.6 миллиардга яқинлашган.

Тамаки ва унинг тутуни таркибида одам организмига зарарли таъсир этувчи 400 дан ортиқ ҳар хил бирикмалар бўлиб, улардан энг заҳарлиси никотин, ис гази ва шуларга ўхшаш кўпгина зарарли моддалардир.

Никотин – энг кучли заҳарлардан бири. Ўпка тўқимасига  кирган никотин 7 секунддан кейин бош мияга етиб боради. Инсон учун никотиннинг ўлим дозаси 50 - 100 мг ёки 2 - 3 томчи. Айнан шундай доза ҳар куни  қонга 20-25 та сигарет чеккандан кейин тушади.

Тамаки ва унинг тутуни нафақат инсониятни заҳарлайди балки, атроф-муҳитга ҳам  салъбий таъсир кўрсатади.

Бу муаммога қарши курашнинг энг самарали йўли соғлом ҳаёт кечиришни танлашдир. Зеро “Соғлом муҳит — инсон саломатлиги” демакдир. Бошқармада  бўлиб ўтган давра суҳбати  қизиқарли савол жавобларга бой тарзда ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz