foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 30 май куни Навоий вилояти Ёшлар марказида “Табиатни асра” мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Навоий шаҳар тиббиёт коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, Навоий Давлат Педагогика институти ҳузуридаги 1-сонли  Академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари, Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамда  оммавий ахборот воситалари мухбирлари иштирок этдилар.

Ушбу семинар жонли мулоқот ҳамда савол-жавоб тариқасида ўтказилди.

Семинарда Экологик маданиятини оширишга хизмат қиладиган видео роликлар намойиш этилди. Мутахассислар томонидан бугунги кунда мамлакатимиздаги экологик ҳолат, уларнинг муаммо ва ечимларига алоҳида тўхтаб ўтдилар. Семинарда ўқувчилар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга  оид ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишли мутасадди ходимлар томонидан жавоблар олдилар. Семинар сўнгида  ўзларининг энг яхши иннавацион ғоялар ва қизиқарли саволлар билан фаол қатнашган ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Навоий  вилояти Кенгаши  томонидан муносиб совғалар билан тақдирланди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz