foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 29-май куни, Навоий вилоят “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК WKC3 қўрғонида “5-июнь Бутун жаҳон атроф-муҳит куни” муносабати билан корхонада амалга оширилаётган ишлар мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу тадбирда Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ходимлари, “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК WKC3 ходимлари иштирок этишди.

Мазкур давра суҳбатида бўлинманинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган техник чора-тадбирлари хусусида маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек чўл ўсимликлари, Ўзбекистоннинг10 та ноёб ҳайвонлари ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” га киритилган қушларнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

 Давра суҳбатида корхонада чўл экосистемасининг биологик хилма-хиллигини асраш ва уни тиклашга доир чораларини кўриш ҳамда корхона ишчиларининг атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатини  шакллантириш устувор вазифа этиб белгиланганлиги эътироф этилди.  Хусусан 2017 йил декабр ойида корхона ходимларининг тўғри хатти-ҳаракатлари орқали оққушлар сақлаб  қолинганлиги ва уларни  Навоий вилоят биоинспекция  ходимларига топширганликларни тадбир қатнашчилари томонидан юқори баҳоланди.

Корхонада  бўлиб ўтган давра суҳбати  қизиқарли савол-жавобларга, таклиф-мулоҳазаларга бой тарзда  ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz