Жорий йилнинг 25-май куни Навоий вилоят Конимех туманидаги 1- сонли мактабида “Орол денгизи фожиасининг Она табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу тадбирда Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Конимех туманига мъсул энспекторлари,  экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштрок этишди Орол денгизи (кўли) Марказий Осиёнинг ажойиб кўлларидан бири ҳисобланиб, бу ҳудудларида сув алмашинуви ва иқлимни мувозанатда сақлаб турувчи улкан сув ҳавзаси эди.

Орол Дунё кўллари орасида Каспий, юкори кўл (Америка) ва Виктория кўли (Африка)дан кейин 4-чи ўринда эди.   1960 йиллардан бошлаб Орол денгизи сатҳининг тез суръатлар билан пасайиши Марказий Осиёда жиддий тус олган салбий экологик, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб кела бошлади.

Мактабда бўлиб ўтган давра суҳбати  қизиқарли савол жавобларга бой тарзда ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси