Жорий йилнинг 11-май куни Навоий вилояти Нурота иқтисодий-ижтимоий касб-ҳунар коллежида 15 май “Халқаро иқлим куни” мунособати билан “Глобал иқлим ўзгариши нима?” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Нурота иқтисодий-ижтимоий касб-ҳунар  коллежининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

 

Мазкур давра суҳбатида иштирок этган ўқувчилар ўзларининг ҳар хил чиқишлари билан давра суҳбати иштирокчиларига  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида ижобий озуқа етказиб бера олдилар.

Иқлим ўзгаришига ҳозирги кунда ёғингарчиликлар камлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Олимлар одамларнинг иқлимга таъсирини ўрганишга ёрдам берувчи матиматик тенглама ишлаб чиқишди. Уларнинг фикрича, сўнги 7000 йилда глобал  ҳарорат  ҳар юз йилда ўртача 0,01 даражага камайган. Бироқ сўнгги 45 йил ичида ҳарорат 1,7 даражага кўтарилган, бунга эса иссиқхона газлари чиқиндилари сабаб бўлган.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси