Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Она табиат мусаффолиги –инсон саломатлигининг пойдевори” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Вилоят  экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,   Навоий шаҳридаги  “Орзу”  МФЙ ҳодимлари, Навоий шаҳридаги 18-сон умумтаълим мактаби  ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда экоҳаракат фаоллари иштирок этишди.

Хозирги кунда хаво, сув, тупроқ ифлосланиб бораётгани ҳаммага маълум. Маълумотларга кўра, дунёда 70 % шаҳар аҳолиси маълум вақт оралиғида соғлиқ учун зарарли хаводан нафас олади. Айниқса, ис гази, углеводородлар, олтин гугурт ва бошқалар инсон соғлиғига, айниқса болалар соғлиғига хавф солмоқда. Дунёда ҳозирги вақтда амалда 500 мингга яқин кимёвий бирикмалардан фойдаланилади, шулардан 40 минги инсон саломатлиги учун зарарли, 12 минги эса заҳарлидир. Шунингдек, транспорт воситаси, энергетика, қурилиш, саноат корхоналаридан чиқадиган технологик чиқиндилар билан атроф муҳитнинг техноген ифлосланиши куни сайин ортиб бормоқда. Буларнинг хаммаси тирик организмга салбий таъсир кўрсатади. Айниқса газ иси мияни шикастлайди, эмбрионал оғирлигини камайтиради, пренатал ўлим хавфини оширади, қалай буғи эса болалар ақлий қолоқлигига сабаб бўлади, ўсишига тўсқинлик қилади, эшитиш, нутқ ва диққатни жамлашини ёмонлаштиради. Ёш авлод соғлиғи учун энг хавфлиси наслдан наслга ўтадиган касалликлардир, чунки уларнинг аксариятини даволаб бўлмайди.   Бу эса атроф муҳит мусоффолигининг аҳамияти инсон саломатлигида муҳим ўрин тутишини билдиради.  

Мактабда бўлиб ўтган давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси