foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 30 апрель куни, Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари “Қизилқумцемент” АЖ да амалга оширилаётган  ишлар юзасидан медиатур бўлиб ўтди.

Медиатурда Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари,  оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда “Қизилқумцемент” АЖ муҳандислари иштрок этишди.

“Қизилқумцемент” АЖ Республикамизда қурурқ  усул билан цемент ишлаб чиқаридиган энг йирик корхона ҳисобланади. Бу ўз навбатида корхонага юқори экологик талабларни қўйилишига олиб келади.

Охирги йиллар давомида ишлаб чиқариш линиялари тулиқ таъмирланди, барча чанг ютгичлар технологик шартларга жавоб бера олдиган холга келтирилди. Юртимиздаги цементни 48 % ини ишлаб чиқаради.

Корхонада интеграллашган менежмент тизими ҳалқаро стандартлари жорий қилинган бўлиб улар қўйидагилардан иборат: ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, OHSAS 18001:2007, ҳамда ISO50001:2011.

Корхонада  атмосфера ҳавосига ташламалар чиқарадиган манбаларнинг 113 таси чанг ушловчи воситалар билан жиҳозланган.  Бу эса завод ва унинг атрофида чанг ҳосил бўлишини олдини олади.

Медиатур давомида қатнашчиларга завод ва унинг ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди. Тадбир сўнгида ОАВ ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz