Жорий йилнинг 27-апрель куни, Навоий Кончилик коллежида “Юртим жамоли” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу тадбирда Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Навоий кончилик коллежи педагог ва ўқувчилари,  Экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштрок этишди.

Ўқувчиларга юртимиз жамоли нақадар гўзаллиги ва унинг тўрт фаслдаги ўзгача таровати хусусида маълумотлар берилди. Юртимизнинг гўзал табиатини асраш ва уни келажак соф ҳолда авлодга етказиш асосий мақсадларимиздан бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Фаол ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари, ашула ва рақслар бўлиб тадбирни кўтаринки руҳда ўтишига сабаб бўлди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси