foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 20 апрель куни, Навоий Кончилик коллежида “Умумжаҳон Ер куни”га бағишлаб “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланайлик ва Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг мазмун моҳияти” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу тадбирда Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Навоий кончилик коллежи педагог ва ўқувчилари, Экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштрок этишди. Дастлаб ўқувчиларга Ер ресурслари ва уни муҳофаза қилиш ҳақида тушунчалар берилди. Коллежнинг фаол ўқувчиларидан ташкил топган “Коинот”, “Экофизика” ва “Биофизика” жамоалари иштирокида беллашув ташкил этилди.

 

Беллашув таништириш, табиат ва уни асрашни мадҳ этувчи расмлар  ва гуруҳлар логотипи таърифлари, савол-жавоб, эркин мавзудаги саҳна кўринишларини ўз ичига олди. Мазкур беллашувда “Экофизика” жамоаси ўзининг ёрқин чиқишлари ва жавоблари аниқлиги билан 1-ўринни қўлга   киритишди. Тадбир сўнгида фаол қатнашган иштирокчиларига диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Экоҳаракат Навоий

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz